Эрнинг аёлга муносабатлари
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, турмуш қурганимизда 15 йил бўлди. Турмуш ўртогим билан ибодатдабиза. Бирор марта гапларини икки қилмайман. Исломда аёлниниг оиладаги, ҳаётдаги вазифалари қандай бўлса ҳаммасини мукаммал бажаришга ҳаракат қиламан. Аллоҳга беҳисоб шукурким бахтли ҳаёт кечирамиз. Лекин ўртоғим ота-онамни, уйимдагиларни юзаки ҳурмат қиладилар. Орқаларидан эса жуда кўп ҳақорат қиладилар. Тўғри ота-онам, уйимдагилар ибодатда эмаслар. Аммо улар ота-онамку. Ҳаттоки улардан тез-тез хабар олишга қўймайдилар. 15 кунда ҳам бормайман. Фақат телефон орқали гаплашаман. Фарзандларимизнинг қошида ҳам ота-онамни ҳақорат қилиб орқаларидан гапирадилар. Бу ғийбат бўлиб гуноҳ ҳисобланмайдими? Болаларни онгига қандай таъсир қилади? Мен қандай йўл тутишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳаракатлари нотуғри. Аллоҳдан сўранг, ахлоқ ва одоби гўзал бўлишини. Ҳамманинг уйида бир ғам бор. Бундай оғири бўлмаганига шукур қилинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:05 | Савол-жавоблар | 139 | Оила ва турмуш