Дўстимни бенамоз бўлиши

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бераётган жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мен 3 йилдан бери хорижда таълим оламан, ишлайман. Худога шукур иложи борича намоз ўқийман. Бир дўстимни ўз олдимга чақириб олдим, бирга таълим олиш ва ишлаш мақсадида. Аммо дўстим ёнимга келганидан кейин намозларини ташлаб, бекорчи кераксиз нарсаларга вақт сарфлаяпти. Намозига, ўқишига умуман аҳамият бермай қўйган. У дунёда савол жавобидан қўрқаман. Олдимга келишидан олдин 5 маҳал намоз ўқирди. Мен нима қилай? Дўстимни оила аъзолари билан гаплашиб ортга қайтарайми ёки ўз ҳолига қўяйми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намозга қайтариш учун қўлингиздан нима келса ўшани қилинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:08 | Савол-жавоблар | 139 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar