Етимлик ҳақида

Ассалому алайкум! Синглимнинг оиласи бузилган, битта фарзанди бор. Унга қилинган яхшилик етимга қилинган яхшилик ўрнида ўтадими ёки ундай эмасми? Жавоб учун раҳмат катта!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатда фақат отаси ўлганни етим дейилади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: السَّاعِي عَلَى الْأَرْمَلَةِ وَالْمِسْكِينِ كَالْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللهِ - وَأَحْسِبُهُ قَالَ يَشُكُّ الْقَعْنَبِيُّ - كَالْقَائِمِ لَا يَفْتُرُ، وَكَالصَّائِمِ لَا يُفْطِرُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бева ва мискин учун елиб-югурадиган киши Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилувчи кабидир. – Қаънабий: «Менимча, у (Молик) – Мадорсизланмай қоим турувчи ва оғзини очмай рўза тутувчи кабидир» деган», деб иккиланди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Ажрашган аёлнинг фарзанди етим даражада бўлмасада етим ҳукмида бўлади, чунки улар ҳам отанинг меҳридан маҳрум даражада бўлади. Етимни савобига эга бўлиш учун ҳамма унга яхшлик қилишга шошилади. Бундай болаларга эса отаси борку деб бепарво бўлишади. Улар жуда кўп нарсада етимдан ҳам ночорроқ ҳолга тушиб қоладилар. Уларга қилинган нафақанинг савоби улкан бўлади. عن سهل بن سعد رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: « من عال جاريتين حتى تبلغا كنت أنا وهو كهاتين” وأشار بالسبابة والوسطى» أخرجه الترمذي  Саҳл ибн Саъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким икки қизни балоғатга етгунича ўз тарбиясига олса, едириб, ичириб, кийдирса мен ва у мана бундай деб кўрсаткич бармоқлари билан ўрта бармоқларини бирга қилдилар” дедилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:09 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar