Ердан қўшиб олиш

Ассалому алайкум! Уйимизниг гаражи кўчага яни махалла йўлига 60 70 см чиққан лекин махала ҳудудига кирсада йўловчиларга ҳалақит бермайди шуни олиб ташлаш керакми ёки ўз уйимиз ҳудудидан шунча миқдорида Давлат ҳудудига ажратсакми ёки бир тўловини қилсакми Шариатимиз бўича шу чегарамиздан ташқарига чиққан 60-70см бировнинг ҳаққига зулм хисобланиб қолмайдими деган савол бизни хавотирга соляпти шунга шаръий ечим топишимизда сиз азиз аҳли илмларимизнинг ёрдамизга муҳтожмиз илтимос шу масалани эчимига ёрдамлашинглар сизнинг жавобингизга кўра иш қиламиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Чегаралаб қўйилган худаддан ташқарига чиқиш мутлақо жоиз эмас. Жуда кўп инсонлар чегарадан ташқарига чиқиб бино қуриб олганлар. Ўтувчиларга қийинчилик туғдирганлари ҳам кўп. Бундай қилиш кўпчиликни ҳаққини ейиш ва зулм ҳисобланади. Ўша 60-70дан воз кечинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:11 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar