Бамдоддан кейин нафл ўқимасликни исботлаб беринглар

Ассалому алайкум! 4273- саволдаги жавоб юзасидан саволим бор эди. “Бамдод намозини фарзини ўқиб бўлгач суннатни қўшиш мумкин эмас”, деб айтилган. Бирон саҳиҳ хадис борми? Сиз 4273- саволга жавобан “фарздан кейин суннатни ўқиш мумкин эмас”, деган. Сиз шу сўзизни далил ҳужжат билан, яъни саҳиҳ ҳадис билан исботлаб берасизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бамдод намозини ўқилганидан кейин нафл намози йўқ.
 “Саҳиҳул Бухорий”да қуйидагича келади: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: شَهِدَ عِنْدِي رِجَالٌ مَرْضِيُّونَ وَأَرْضَاهُمْ عِنْدِي عُمَرُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصُّبْحِ حَتَّى تَشْرُقَ الشَّمْسُ، وَبَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَ
حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ قَالَ: حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ شُعْبَةَ، عَنْ قَتَادَةَ: سَمِعْتُ أَبَا الْعَالِيَةِ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: حَدَّثَنِي نَاسٌ بِهَذَا
 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Ишончли кишиларнинг – менинг наздимда уларнинг энг ишончлиси Умардир – менга айтиб беришларича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоддан кейин қуёш чиққунча ва асрдан кейин қуёш ботгунча (нафл) намоз ўқишдан кайтарганлар».
(Бошқа бир ривоятда) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Одамлар менга шундай сўзлаб беришган», деган. أَخْبَرَنِي ابْنُ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تَحَرَّوْا بِصَلَاتِكُمْ طُلُوعَ الشَّمْسِ وَلَا غُرُوبَهَا  Ибн Умар розияллоҳу анҳумо хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозингизга қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам қасд қилманглар», дедилар». ابْنُ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا طَلَعَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَرْتَفِعَ، وَإِذَا غَابَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَغِيبَ». تَابَعَهُ عَبْدَةُ Ибн Умар розияллоҳу анҳумо сўзлаб берди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёшнинг қоши кўринса, то кўтарилгунича намозни кечга суринглар. Қуёшнинг тожи ғойиб бўла бошласа, то ғойиб бўлгунича намозни кечга суринглар», дедилар».عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ صَلَاتَيْنِ بَعْدَ الْفَجْرِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ، وَبَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَ الشَّمْسُ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки намоздан: бомдоддан кейин қуёш чиққунча ва асрдан кейин қуёш ботгунча (ўқиладиган намоздан) қайтарганлар». قال السرخسي رحمه الله تعالى: " وإن انفردت -أي سنة الفجر- بالفوات : لم تُقضَ عند أبي حنيفة وأبي يوسف رحمهما الله تعالى؛ لأن موضعها بين الأذان والإقامة ، وقد فات ذلك بالفراغ من الفرض .وعند محمد رحمه الله تعالى يقضيها إذا ارتفعت الشمس قبل الزوال ، هكذا روي عن ابن عمر رضي الله تعالى عنهما " انتهى. "المبسوط" Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:19 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar