Келин қайнонага Қуръон ўргатиши
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен қайнонамга Қуръон ўргатиб келаётган эдим, яқинда қайнонам мавлидга борганларида “келиним менга ўргатяпти” десалар бир отинойи: "Бу мумкин эмас келинингиз сизга устоз бўлиб қолади, вақти келиб сиз бирор айби учун уришиб берсангиз ёки қаттиқ гапирсангиз шогирд устозига беодоблик қилган бўлиб, гунохкор бўлиб қоласиз" дебди. Илтимос шу гап қанчалик асосли ойдинлик киритиб берсангизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар сиз айтгандек бўлса, у отинойи эмас шайтоннинг малайи экан. Чунки шайтон ҳам илмдан қайтаради. Сиздан ўргансалар нур устига нур бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:23 | Савол-жавоблар | 160 | Таълим ва мутаъаллим