САЙДИЛЛО исмини маноси

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, исмим САЙДИЛЛО. Исмим шариатимизда бор дейишган. Лекин маъносини андроид дастурлардан ҳам китобдан ҳам топа олмадим. Кўпчилик исмимни маъносини сўрашганда билолмаганим туфайли хижолатга тушаман. Илтимос бу масалада ёрдам берсангизлар. Исмимнинг ёзилиши тўғрими ёки имло хатоми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Саийдуллоҳ (سعيد الله) ёки Саъдуллоҳ яъни Аллоҳнинг бахтли бандаси. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:24 | Савол-жавоблар | 190 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar