Тўловни тўлиқ қилишим керакми

Ассалому алайкум! Мен ўқиётган оқув марказдан чиқиб кетгандим. Бир ойлик тўловни қилишга имкон бўмагани учун фақат китобларга пул берганман. Дарслар ҳам ойнинг 10-дан бошланган мен 20-дан бошлаб дарсларга кемаганман. Админга шу 10 кунликни ҳисоблаб беринг десам бизда бир ойлик тўлиқ қилинади дейишди. Агар беролмасам қарз бўлиб қоламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шартнома бир ойга тузулган бўлса ва сиз уни бир томонлама узрсиз бузсангиз тўлиқ суммани тўлашингиз лозим. Валлоҳу аълам!

18 Июл 2022, 20:31 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar