Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биламизки барча инсонларнинг келиб чиқиши Одам Ато ва Момо Хаввога бориб тақалади, шундайми? Шундай бўлган холатда нима учун барча инсонлар турли хил кўринишда: япон (қисиқ кўз), хинд (катта кўзли), оқ, хабаш ва ҳоказо. Кўриниш жихатдан мутлоқ бир биридан фарқ қилади. Бир ота онанинг фарзандлари бўлганлар бир-бирига кўриниш жихатидан хам ўхшаш бўлишлари керак эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Одам алайҳиссалом яратилаётганда дунёнинг ҳамма жойларидан тупроқ олинган. Қаердан қандай тупроқ олинган бўлса ўша жойнинг фарзандлари ўша кўринишда бўладилар. عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى خَلَقَ آدَمَ مِنْ قَبْضَةٍ قَبَضَهَا مِنْ جَمِيعِ الْأَرْضِ، فَجَاءَ بَنُو آدَمَ عَلَى قَدْرِ الْأَرْضِ، فَجَاءَ مِنْهُمُ الْأَحْمَرُ، وَالْأَبْيَضُ، وَالْأَسْوَدُ، وَبَيْنَ ذَلِكَ، وَالسَّهْلُ، وَالْحَزْنُ، وَالْخَبِيثُ، وَالطَّيِّبُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ таоло Одамни жамики ердан чангаллаб олган чанг(тупроқ)дан халқ қилди. Бас, Бану Одам ернинг миқдорига қараб келди. Улардан қизил, оқ, қора, уларнинг орасида (табиати) енгил, маҳзун, бузуқ ва яхшиси бор», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ривоятларда айтилишича, Аллоҳ азза ва жалла Азроил алайҳиссаломга турли тупроқлардан бир чангал олиб келишни амр қилган. У Аллоҳнинг бу амрини бажарган. Шунинг учун ҳам руҳларни қабз қилиш Азроил алайҳиссаломга топширилган.
Сўнгра чучук, шўр ва аччиқ таъм сув қуйилиб, лой қилинган ва ўша лойдан Одам яратилган. Шунинг учун ҳам одамларнинг ранглари ва табиатлари турлича бўлади.
Бу ҳақиқатни ҳозирги замон илми ҳам тасдиқлади. Аввал илм инсон жисмидаги барча моддалар тупроқда ҳам борлигини кашф қилиб, унинг тупроқдан яралганини таҳлиллар орқали тасдиқлади.
Илм яна ҳам ривожлангандан сўнг одам танасидаги моддалар тупроқда ҳам борлигидан ташқари, уларнинг нисбати ҳам бир хил эканлиги тасдиқланди. Мисол учун, одам танасида неча фоиз фосфор моддаси бўлса, тупроқда ҳам шунча фоиз борлиги кашф этилди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Фарзандгина отага ўхшаши шарт эмас, балки набира ва ундан кейингилар ҳам ўхшайверади. Ўша нарса наслда бўлса бўлгани. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:26 | Савол-жавоблар | 170 | Долзарб саволлар