Жума намозини барвақт ўқиса бўладими?

Ассалому алайкум! Жума намозини муддатидан олдин ўқиса бўладими? Мени дарсим соат 1да бошланади . Соат 12 ларда ўқиса бўладими? Жума намозини жамоат билан ўқиш кереми ёки жамоатдан олдин ўқиб кетса хам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳеч қайси намозни вақти кирмасидан олдин ўқилмайди. Сиз пешиннинг вақти кириши билан пешин ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:28 | Савол-жавоблар | 138 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar