Нажосат ва намоз
Ассалому алайкум! Сизларга бир нeчта саволим бор эди. Ҳожатдан кeйин кийимимга бeҳосдан 1-2 томчи нажосат тeкканлигини кўраман. Кeйин мeн кийимимни 3 марта ювиб ташлайман. Лeкин бари бир ўзимдан шубҳаланиб юраман. Томчилаб нажосат тeкган кийм ҳаром бўладми?
2. Нажосат тeкган кийимимни тоғарага солиб ювсам у ҳам ҳаром бўладми?
3. Намоз пайтда орқадан eл кeлганини сeзса намоз бузлади дeб эшитдим шу гап тўғрими?
4. Кўзни ювиб намоз ўқиб бўлмайди дeб эштдим шу гап қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Ювилиши билан тоза бўлади. Бутунлай алмаштириш шарт эмас. 2). Қўлингизга олиб устидан сув қуйиб, қаттиқ сиқиб юборсангиз сўнг шу ишни уч бор такрорласангиз пок бўлади. 3). Идишни ҳам уч бор ювиш билан пок бўлади. Ел келса намоз бузилади. 4). Кўзни очиб намоз ўқиш суннат. عَنْ أَبِي قِلَابَةَ قَالَ: حَدَّثَنَا مَالِكٌ: أَتَيْنَا إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَحْنُ شَبَبَةٌ مُتَقَارِبُونَ، فَأَقَمْنَا عِنْدَهُ عِشْرِينَ يَوْمًا وَلَيْلَةً، وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَحِيمًا رَفِيقًا، فَلَمَّا ظَنَّ أَنَّا قَدِ اشْتَهَيْنَا أَهْلَنَا أَوْ قَدِ اشْتَقْنَا سَأَلَنَا عَمَّنْ تَرَكْنَا بَعْدَنَا فَأَخْبَرْنَاهُ، قَالَ: ارْجِعُوا إِلَى أَهْلِيكُمْ، فَأَقِيمُوا فِيهِمْ، وَعَلِّمُوهُمْ، وَمُرُوهُمْ - وَذَكَرَ أَشْيَاءَ أَحْفَظُهَا أَوْ لَا أَحْفَظُهَا - وَصَلُّوا كَمَا رَأَيْتُمُونِي أُصَلِّي، فَإِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَلْيُؤَذِّنْ لَكُمْ أَحَدُكُمْ، وَلْيَؤُمَّكُمْ أَكْبَرُكُمْ Абу Қилобадан ривоят қилинади: «Молик бундай сўзлаб берди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келганимизда тенгқур йигитлар эдик. Ҳузурларида йигирма кеча-кундуз турдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам раҳмдил ва мулойим эканлар. У зот аҳлимизни хоҳлаб қолганимизни [ёки соғинганимизни] билгач, ортимизда кимларни қолдириб келганимизни сўрадилар, биз айтдик. У зот: «Аҳлларингизнинг олдига қайтинг. Улар билан истиқомат қилинг ва уларга ўргатинг, буюринг – Абу Қилоба: «Молик эсимда қолган ва эсимда қолмаган бир қанча нарсаларни айтди», дейди – ва менинг намоз ўқиганимни кўрганингиздек намоз ўқинг. Намоз вақти кирганда бирингиз азон айтсин ва каттароғингиз сизларга имом бўлсин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:54 | Савол-жавоблар | 132 | Долзарб саволлар