Тишни олдиргандан намоз

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Бир дўстимиз тишини олдирибди таҳорат олаётганда малум миқдорда қон чиқибди. Оғзига пахта қўйиб оғзини чаймасдан таҳорат олиб намоз ўқибди. Буни ҳукми қандай бўлади олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда намозни охирги вақтини кутади. Ўшанда ҳам давом этса оғзига сув олмасдан таҳорат қилиб намозини ўқийверади. Кейинги намоз вақти чиққунча ҳам тўхтамаса ўқиган намозларини қайтариб ўқимайди. Кейинги намоз вақтининг ўртасида тўхтаб қолса аввалги намозининг фарзи қазосини ўқиб олади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:39 | Савол-жавоблар | 144 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar