Тикувчиликда қолган матолари
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен аёлларга тикувчилик қиламан. Менда 3-4 кишини матолари қолиб кетган. Кўп март айтдим обкетилар деб лекин эгаси келмади 5-6 йил бўляпти хамки улардан дарак йўқ. Менда уларни уй манзиллариям телефон рақамлариям йўқ бўлиб кетган. Шунга нима қилсам маслахат берилар илтимос. Бирорта қийналган оилани фарзандига берворсам бўладими? Иккитасини бервордим хам. Савоби ўша инсонларга тегсин. Чунки мен уларни сақлашдан чарчадим. Буни хукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Борлигида қайтариб бериш керак эди. Хатолик сиздан ўтибди, энди эгаларини топиб беринг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:40 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар