Балиқ оғирлиги

Ассалому алайкум! Балиқ истеъмолида маълум бир оғирликкача бўлсин деган ҳукм борми? Масалан, 270-280 кг дан ортиқ вазнли балиқни еб бўлмайди деган ёки шу каби бирор чекланган ўлчов борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мутлақо йўқ. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида китни гўштини ейишган у зотга ҳам олиб борилган. Майда балиқларни ичак-чавоғини тозаламай ейиш тўғрисида макруҳлик бор. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar