Эркак беморга қараш мумкинми

Ассалому алайкум! Қайнотам 65 ёшда, касал инфаркт, инсулт ўтказганлар, буйраклари хам касал. Хуллас қайнотам қиш келиши билан бизникига келадилар. 2 ўғил хам Тошкентда. Саволим: Қайнота келинларга маҳрамми? Биз келинлар баьзида иштонларигача алмаштирамиз (ўғиллар ишда) бўйинлари қотиб қолади массаж қиламиз, ман врачман орқа яъни думбаларига укол қиламан. Шу ишларимиз тўғрими? Овсиним 2 хонали уйда туради, баъзида қайнота билан бир хонада ухлашга тўғри келади, қизимдай дейдилар тўғрими? Ич кийимларини ўзимиз ювамиз, бу қанчалик тўғри? Саволимни ойдинлаштириш учун 2 ўғилдан ташқари 3та қизлари ҳам бор, қайнонамиз ўтганлар, лекин 15 йилдан бери бирга яшайдиган хотинлари бор. Хотини қарашни хохламайди. Шу масалаларга ойдинлик киритсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қайнота келинган маҳрам, чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Ўғилларингизни хотини сизларга маҳрам” деб зикр қилган. Лекин бунчалик бемалолчилик тўғри эмас. Хотинини қарашга тарғиб қилинглар, ҳадялар беринглар, лекин авратини кўришларингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:46 | Савол-жавоблар | 139 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar