Турмуш ўртоғим ўринларига қайнотамнинг рухсатлари

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга кўп бўлмади, янги 2 ойли келинман. Ҳали ҳар доим уйга бориб келишга рухсат сўрашга турмуш ўртоғимладан сўрасам хар доим қайнотамладан сўра дейдила. Яқинда хўжайнимлага айтишга улгурмадим, онамлани мазалари бўмаганлиги сабабли қайнотамнинг ўзларидан сўрадим ула рози бўлишди. Барии бир хўжайнимладан сўрай олмаганим учун кўнглим бўлмади бормадим. Тўғри қилдимми? Шариатда эр ўрнига уни оталаридан розилик олиш тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эр аёлининг бутун ихтиёрини ота-онасига бериб қўймаслик керак. Уларни қиладиган карамига ҳам муҳтож қилмаслик керак. Акс ҳолда қилган яхшиликларини эвазини талаб қилишга ҳам ўтиб қолишади. Ҳамма муносабат Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши шарт. Келин хизмат қилса Аллоҳ таолонинг розилигини умид қилиб хизмат қилсин. қайнона ва қайнота ҳам эҳсон қилмоқчи бўлишса Аллоҳ таолонинг розилигини умид қилиб қилишсин. Бир биридан номуносиб сўз ёки ҳаракат содир бўлса “Мен барча яхшилигимни Аллоҳ учун қилганман, савобини ҳам Аллоҳдан умид қиламан” дейиши керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:48 | Савол-жавоблар | 131 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar