Ғайридинлар билан бир жойда ишлаш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, корхонада 300дан зиёд ишчи орасида бир ўзим мусулмонман, қолганлари насоро ва яхудийлар. Намоздан кейинги дуоларда шу корхонага хам Аллоҳнинг барокатини сўраб дуо қилсам бўладими? Бир биродаримиз айтдики баъзи бир яхудийлар ўзларига дам солдирар экан, мусулмон одам ғайридинларга дам солиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ишчи шерикларингизни ҳидоятини ҳамда баракот сўраб дуо қилишингиз керак. Сиз ғайридинларга дам солдирманг. Уларга дам солишингиз мумкин. Шу орқали муҳаббатини қозонинг ва Исломга муҳаббатини ошишига ҳисса қўшинг. Шояд улар Исломга киришса. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:48 | Савол-жавоблар | 153 | Дуолар