Номоз кимнинг розилиги билан бошланади

Ассалому алайкум! Ёшим 22 да талабаман яқинда номоз ўқишни ўрганиб ўқиб бошладим Оиламизда шу вақтгача ҳеч ким номоз ўқимаган. Яқинда онам икковимиз бирга бошладик мен беш вақт ўқишни ўрганаяпман. Аммо номоз ўқишимга дадам қаршилик қиляптилар. Сабаби ҳали ёшсан турмушга чиқиб кейин ўқийверасан ҳозир китоб ўқи ўқишингни қил дедилар, ўқимагин эмас фақат бомдодни ўқисанг бўлади дедилар. Аммо мен ўқишда давом этаяпман нима қилмоғим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқинг, бардавом бўлинг. Намозларингиздан кейин отангиз ва онангиз ҳақларида кўпроқ дуо қилинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 01:50 | Савол-жавоблар | 163 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar