Одам жасадини чизиш

Ассалому алайкум! Мен модельер дизайнер йўналишида тахсил оламан. Касбим тақазоси билан инсон қоматини чизаман. Аммо юзини чизмай кетаман. Маълумки одам юзини чизиш гунох хисобланади. Саволим шундан иборатки, одам юзини чизмасдан унинг бошқа аъзоларини чизса бўладими? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Калласини чизмасангиз бўлади. Фуқаҳолар инсонни бошсиз қилиб чизиш ҳадисларда келган мусаввирлар ҳукмига кирмайди деганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:57 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar