Денгизнинг кўпигичалик гуноҳ
Ассалому алайкум! Абу Хурайра розияллоху анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ким кунига юз марта "субханАллоҳу ва бихамдихи" деса гунохи денгиз кўпигичалик бўлса хам кечирилади дедилар. (имом Бухорий). Бу ҳадис ижтимоий тармоқлардан келди. Шу ҳадис чиндан ҳам диний китоблар келганми ёки ёлғон ҳадисми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ. فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ، وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии»,* деса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».
* Тасбеҳнинг маъноси: «Аллоҳни Унга ҳамд айтган ҳолимда барча нуқсондан пок деб ёд этаман». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:57 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳадислар