Мени гапларим билан талоқ тушадими?
Ассалому алайкум! Устозлар, мен қатиқ хатога йўл қўйдим, хотиним кетиб қолган эди. Орадан бир ҳафталарча ўтиб онам ҳоламларникига ўтиришга борган эди. Ҳоламга келини мени хотинимни олдин яхши кўрган йигити бор эди деб айтибди. Онам уйда менга айтди, бундан қаттиқ жаҳлим чиқди бу менга қаттиқ таъсир қилди. Орадан кун ўтиб маҳалла комитети уйга онамга пенсия олиб келиб “келиниз мени олдимга алиментга бериш учун спиравкага келди” дебди. Онам менга айтди мен хотинимга телефон қилдим, нега ундақа қилдинг десам у аччиқ устида қилганини айтди ва менда кўнгли борлигини айтди. Эртасига уйда чой учиб ўтирсек акам “хотининг сени алиментга берибтида а” деди. Бу сўз мени ғазабими чиқардида онамга жаҳл қилиб “нега ҳамага айтиб ташлаябсиз, мени у хотин билан яшамаслигими хоҳлесизми, мана уч талоқ, минг талоқ” деб юбордим. Онам ҳам мендан хафалар, бир айтишда уч талоқ деб юбордим. Бундан хотиними хабари йўқ, шу ҳолатда талоқ тушадими ва нечта талоқ тушади? Бундан ўзим ҳам афсусдаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу билан орага уч талоқ тушиб, қолган талоқларга жавоб берасиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:00 | Савол-жавоблар | 156 | Ислам
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу билан орага уч талоқ тушиб, қолган талоқларга жавоб берасиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:00 | Савол-жавоблар | 156 | Ислам