Намозни икки мартта ўқиш

Ассалому алайкум! Устозлар, ҳзирда намозни вақти сурилгани учун ўқишим сабабли пешин намозига аранг улгириб қоляпман. Бугун 4 ракат суннат ва фарзга улгирдим. 2-ракатга улгирмадим(асрни вақти кириб қолди). Шунда намозим дуруст бўлганми? 2). Мен аср намозини жамоат билан ўқиётганимда охирида салом беришдан олдин тахоратим синганга ўхшаб қолди, аммо намозни якунладим. Кейин уйга келиб эхтиётдан яна асрни қайта ўқидим. агар мен тахоратим синди деб нотўғри ўйлаган бўлсам, бир намозни 2 маррта ўқишни хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри қилибсиз. Суннатни ҳам ўқисангиз фарзга улгурмайдиган бўлсангиз фарзни ўзини ўқинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:01 | Савол-жавоблар | 165 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar