Намоздаги саф

Ассалому алайкум! Бизнинг масжидда намоз ўқилганда имом билан 1-сафдагиларнинг ораси 10-15 см орқада 2-сафдагилар эса бир саф масофа орқада туради. Масжид кичкина бўлгани учунми 1-саф имомга жуда яқин туради бу ҳолатда 1-сафда туриб намоз ўқиса бўладими? Агар мумкин бўлмаса бу орқада турган сафдаги намозхонлар намозига таъсир кўрсатмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Масжид кичкина бўлса меҳроб томондан бузиб меҳробни катталаштириб ичкарига имом ва имомнинг орқасида икки киши бўлса ҳам сиғадиган жой қилиш керак. Сиз айтган ҳолатда ўқийвериш макруҳи таҳримий. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 05:11 | Савол-жавоблар | 170 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar