Зино аввалги ибодатларни хабата қиладими?

Ассалому алайкум! Зино қилган кишини зинодан олдинги ибодати ҳабата бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Оят ва ҳадисларда баъзи бир амаллар ўзидан аввалги ҳасанотларни хабата қилиши зикр қилинган. Улардан бири ширк, куфр ва муртадликдир. Баъзи бир ҳадисларда аср намозини ўқимаган кишини ўша куни асргача қилган савобли амаллари хабата бўлади дейилган. Зинони ҳалол деса, фахр билан қилса, гуноҳ деб билмаса кофир бўлади. Қалбида бу гуноҳ лекин фосиқлигим учун қиляпман, ўзимни тиёлмаяпман деса кофир бўлмайди, аммо ўта қаттиқ гуноҳкор бўлади. Бир кун аёли ёки қизлари қилган зиноларининг қарзини узади. Аммо гуноҳи кабира ўзидан олдинги савобларни ҳабата қилиши зикр қилинмаган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:05 | Савол-жавоблар | 157 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar