Ушбу ҳолатда талоқ тушганми?

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, ушбу холатда талоқ тушганми, агар тушган бўлса у ражъийми ёки боинми? Маст холдаги эрга: Аёл - агар яна ичсангиз кетаман, яшамайман деса ва ёнидаги болаларига хам охирги марта огоҳлантирябман, боллар эшит даданг ичса яшамиман деса. Эр - "Кет-а, кет, шу уйда бир кунимни кўрарман деса ва эртаси куни яна ичса. Агар эр ичса-ю аёл кетмаса талоқ тушмайди деган гап хам бўлябди, сизларни жавобингизни кўрсатмоқчиман. Талоқ рисоласида ТАЛОҚНИ ТАЪЛИҚ ҚИЛИШДА НЕЧТА ВА ҚАНДАЙ ТАЛОҚ ВОҚЕ БЎЛАДИ деган мавзуда: Талоқ қўйгувчи киноя лафзлар билан талоқни мўаллақ қилса, бас боин талоқ воқе бўлади деганни ўқидим. Юқоридаги холат шунга мос тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ерда асосий гап эрнинг “Кет-а, кет, шу уйда бир кунимни кўрарман” деган гапидир. Агар бу гап билан талоқни ирода қилган бўлса талоқ тушади. Ният қилмаган бўлса талоқ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:06 | Савол-жавоблар | 160 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar