Маст ҳолатда талоқ қилса

Ассалому алайкум! Эр ичкиликка берилган. Бир куни маст ҳолатда аёлини уч талоқ қилди, бунга фарзандлари гувоҳ бўлган, лекин буни яхши эслолмай тан олмади. Эр шариатни яхши тушунмаганлиги сабабли аёлидан яқинлик талаб қилади. Шунда аёли рад этса гунохкор бўладими? Эр бу мавзуда бегона гувоҳ бўлмаган, деб инкор этади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рад қилмаса гуноҳкор бўлади. Чунки энди у аёл унга бегона. Талоқни айтганида гувоҳ бўлиши шарт эмас, ўзи эшитса бўлди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:07 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar