Намоздан кейин таҳорат кетганини сезса

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, шом намозини ўқиб бўлиб, намоздан кейинги зикрларни ўқиб бўлганимдан кейин ўзимда таҳоратим синганлик аломатини сездим. Лекин қачон синганлигини аниқ билмайман. Шундай ҳолатда, "аниқ нарса шубха билан кетмайди" қоидаси бўйича намозимни қайта ўқишга ҳожат йўқми ёки қайта ўқиб олишим фарзми? 2). Айрим вақтларда уйга кеч 12 да кириб келаман ва хуфтон намозини бомдодга 1 соат қолганда ўрнимдан туриб, бомдод киришига 20 дақиқа қолганда ўқиб оламан. Шундай холатларда менинг хуфтон намозим макруҳлик билан адо бўлаётган бўладими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Бу ҳолатда қайта ўқиб олинг. 2). Ҳа. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:10 | Савол-жавоблар | 152 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar