Колбаса омбори

Ассалому алайкум! Ҳозир Санкт-Петербург шаҳрида ишлаяпман. Бизнинг ишхонамизда менинг ишим буюртмага қараб колбаса йиғиш(бу ерда асосан христианлар болани учун асосий гўшт маҳсулотлари чўчқа гўштидан тайёрланган) ва уни дўконларга кетадиган машиналарга юклаш колбаса қаторида биз ҳар хил ичимликлар пиво маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, печенелар тиклаймиз. Лекин ишхонада намоз ўқиш учун ҳамма шароитлар бор, ишхонамизда аксарият ишчилар намозхон. Бир жойда ўқидим маст қилувчи ичимликларни ташиганлар ҳам гуноҳкор ва Аллоҳнинг лаънатида ҳисобланади дейилган. Шунда бизнинг ҳукмимиз қандай бўлади? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ўқиганингиздек бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 11:31 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar