youtube да канал очиш жоизми?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мени youtube каналим бор. Машина бозори нархларини сёмка қилиб чиқариб бороман. Яқин орада пулга ҳам кириб қолади. Унда реклама қўйгани орқали пул тўлайди. Бу ҳалолми? Ёки бошқа реклама қўйиб пул топганим маъқулми? Масалан автобус, соч-соқол дорилари ва ҳоказо. Ёки бу youtube да ишлаш шариатда қайтарилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ножоиз нарсаларни реклама қилмасангиз бўлди. Ғийбат ва ҳақоратга сабаб бўладиган ишларни ҳам қилманг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:11 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar