Қалин пулини олиб қўйган

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қалин пули ҳақидаги ҳамма саволларни ўқиб чиқдим. Афсуски кеч. Турмуш қуришимиздан олдин қайнотам дадамга 2000$ қалин пули берганлар. Аммо маҳр тўғрисида умуман гап бўлмаган. Маҳр тўғрисидаги мақолаларни оқиб никоҳ узугимизни маҳр деб ҳисоблаб қўя қоламан деб ният қилгандим. Энди қалин пули рибо эканлигини тушундим. Мен нима қилишим керак? У пулни дадамдан хўжайинимга олиб берайми? Ёки хўжайиним ҳадя бўлсин ёки маҳр бўлсин десалар кифоя қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қалин пули шариат ҳаром қилган порадир. Отангиз ўша икки мингни эрингизга қайтариб берсин. Кейин эрингиз отангизга ҳадя деб қайтариб берадими ёки сизга маҳр деб берадими ихтиёри. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:14 | Савол-жавоблар | 168 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar