Сунъий ҳомила вақтида никоҳ ўқитиш жоизми?

Ассалому алайкум! Сунъий ҳомила фақат ўзининг эридан қуйилган бўлса, рухсат бор дейилмоқда. Интернетда яна шуни кўрдимки, агар уруғ қуйиш вақтида бировники бўлса ҳам, ўша вақтда никоҳ ўқиса ҳалол бўлади, дейилган. Кейин ўзини эри билан қўшилиб юриши зино ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бировнинг хотини бўлиб турганида бошқа қилинган никоҳ боғланмайди. У ҳам зино ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:15 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar