Тушда сўз қилган одамларни кўриш
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, менда эскидан тушумда бази ҳолатлар юз бериб туради. Қачонки мен ҳақимда бирон бир гуруҳ одамлар гапиришса, муҳокама қилишса, яхши гапиришса, ғийбат қилишса ҳатто фитна қилишмоқчи бўлишса ҳам тушумда аён бўлиб қолаверади. Ҳатто базида гапиручиларни бемалол таний оламан ҳам. Устозлар бу қандай ҳолат? Базида Аллоҳ ўқиятган намозим ҳурматидан шундай қўллармикин десам жа зўр намазхон ҳам эмасман. Тақводор дегидек илмим ҳам йўқ. Бир гуноҳларига ғарқ бўлган ожиз бандаман. Устозлар мен қандай йўл тутай? Ёки бу васвасами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз араблардаги бир мақолга тушиб қолманг. Унда “Аъробий икки ракъат намоз ўқиб Аллоҳдан ваҳий кутишни бошлади” дейилган. Унақа васвасаларга эътибор қилманг. Ҳақиқатда сизга баъзи нарсалар билинтирилса, буни Аллоҳни раҳмати деб, ўтиб кетинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар