Ерга тўкилган ёнғоқ ҳамманикими?

Ассалому алайкум! Арзимас савол билан вақтингизни оламан, минг бор узр. Русларнинг уйида ёнма-ён қўшни бўлиб онам билан ижарада яшаймиз. Дарвозамиз олдидаги ёнғоқлар ҳар куни тўкилади. Онам тонгда эрта туриб тўкилган ёнғоқлардан териб келишни одат қилганлар. Ён қўшнимиз ҳам ижарада яшайди, уларнинг ҳам ёнғоқлари тўкилиб туради. Улардан ҳам териб келяптилар. Менимча бу иш тўғри эмас. Гапирсам "кўчага тўкилган, у ҳамманики", – деяптилар. Маслаҳат беринг, қандай тушунтирсам бўлади, ўзи бу ҳолатда нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўчага экилган дарахтлар экканнинг мулки ҳисобланади. Эгасининг розилигисиз олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:18 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar