Сабабчи бўлайин
Ассалому алайкум! Оиламиз-да, ҳеч ким Намоз ўқимайди. Лекин Онам, акам ва мен биламиз. Отам ва синглим билишмайди. Бу гапим қўпол бўлса-да, лекин оиламдагилани дўзахда кўришлик бу менга дўзахданда дахшатлироқ. Сизлардан илтимос уларни жаннатга киришларига мен сабабчи бўлишлигим мумкинми?! Мен ҳаммасига тайёрман. Менга маслахат беринглар? Яхши кўрган инсонларимни жаннатда, ёруғ юзда кўришни истайман. Яна бир илтимосим бориди? Иймонимни қандай кучайтирсам бўлади? Шайтондан қандай ҳимоялансам бўлади? Нима иш қилсам у менга умуман яқинлаша олмайди (менга зарар етказа олмайди?) Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақат Аллоҳдандир. Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам, бизларга Аллоҳни яхшилигини истайман! Бунинг учун қандай амал бор? Илтимос шу ичала саволимга батафсил жавоб беринглар? Мени ёмон йўлдан қайтканим, силарни жаннатга қўйилган қадамингиз бўлсин Ин Ша Аллоҳ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда “Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади” дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда сизга ўхшаб қўполлик қилиб қўяди, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юборади. Сиз илм ўқинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:22 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар