Дажжолнинг чиқиш жойи

Ассалому алайкум! Мен "Дажжол хақида нима биласиз" деган китобда. Дажжол қаердан чиқиб, қаерга боради деган жойида "Дажжол Шарқдан аниқроғи Хуросондан Исфахоннинг Яҳудий номли қишлогидан чиқади, сўнгра Ироқ билан Шом ўртасидаги Ҳижозга боради" деб ёзилган гапларни ўқидим. Мен буни онамгам айтсам улар менга дажжол аниқ қайси шахардан чиқиши келмаган дедилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Машриқдан Хуросондан чиқади, Исфахондан ўтиб Шом билан Ироқ орасидаги жазирага киради деган гап тўғри. Биз учун энг муҳими унинг фитнасидан паноҳ сўраш. Қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқинг عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: اللهُمَّ إِنّيِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ وَمِنْ عَذَابِ القَبْرِ وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ «Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазаби жаҳаннама ва мин ъазабил қобри ва мин фитнатил маҳйа вал мамат ва мин шарри фитнатил масийҳид дажжал».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бирортангиз охирги ташаҳҳудни ўқиб бўлса, тўртта нарсадан паноҳ сўрасин: жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан, Масийҳ Дажжолнинг ёмонлигидан», деб айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Ҳозирда одамлар тахминан гапириб фолбинлик қилаётганларнинг уйида навбатда туришибди. Уларни Аллоҳга энг яқин бандалар деб билишмоқда. Улар бавлингизни ичсангиз шу фойда қилади деса ўйланиб ҳам ўтирмай ичиб юборишмоқда. Дажжол эса милиард фолбиндан маккорроқдир. Унга берилган хунарлар олдида фолбинларники ҳеч нарса бўлмай қолади. Унинг фитнаси ҳатто қабрдагиларга ҳам таъсир қилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:23 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar