Ёлғон қасам кечирилмас гуноҳми?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, биз каби илмсизларга бераётган ёрдамларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Менга бир ташвишли муаммода ёрдамингизни аяманг, илтимос. Мен 3941-саволни ўқиб қолдим ва олдингидан ҳам кўпроқ тушкунликка тушиб боряпман. У ерда ёлғон қасам хақида ёзилган, яъни ғамус ҳақида. Мен турмуш қурмасимдан аввал бўлажак турмуш ўртоғимга ёлғон қасам ичганман (у инсонни йўқотиб қўйишдан қўрқиб) ўша пайтда илмсизлик қилганман ва бундан хозир жудаям афсусдаман. Ва виждоним қийналиб турмуш қурганимиздан кейин 2 йил ўтиб ёлғонлигини тан олиб кечирим сўраганман ва у инсон мени тушуниб кечирганлар, Аллоҳга беҳисоб шукр. Бу воқеага 8 йил бўлди. Ҳозир 3 нафар фарзандим бор ва алҳамдулиллаҳ бахтли инсонларнинг қаторидамиз. Ўшандан бери турмуш ўртоғимга ёлғон гапирмасликка ҳаракат қилиб келяпман. Ҳозирги кунда алҳамдулиллаҳ 5 вақт намозимни бошлаганимга 7 ой бўлди, ҳар куни Саййидул истиғфорни эрталаб ва кечқурун 3 мартадан ўқийман ва барча гуноҳларимни кечирилишини сўрайман. Астағфируллаҳ ўша пайтда охиратим куйсин деб қасам ичиб юборганман. Ғамус гуноҳи кабирадир дейилган, у кечирилмас гуноҳ деганими ва агар мен қанча тавба ва истиғфор қилсам хам фойдаси бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилсангиз албатта кечириласиз. Буни Аллоҳ таоло ваъда қилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:29 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar