Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш намози борми?
Ассаламу алайкум! Мен аҳлисунна.уз сайтида қуйидаги ҳадисни ўқидим. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумадан “Васоил”нинг 471-саҳифасида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мўминки, жума кечасида икки ракаат намоз ўқиса ва ҳар бир ракаатида Фотиҳа сурасидан кейин 25 мартадан “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиб, унинг ортидан минг марта “Соллаллоҳу ъала Муҳаммадин ан-Набиййил-уммий”, деб саловат айтса, кейинги жумагача албатта мени тушида кўради. Ва ким мени кўрса, Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират қилади". Шу ҳадис саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ даражасида эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:30 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ даражасида эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:30 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар