Тўйдан олдин никоҳ ўқиттириш

Ассалому алайкум! Тўйдан 2 ой аввал никоҳ ўқитиш мумкинми? Бир танишим "Тўйдан 3 кун олдин никоҳ ўқиттириш керак ундан аввал ўқитиб бўлмайди" деб айтаяпти. Ҳозирда ҳамма докторларга, заксга бирга боради. Шундай вақтда ёшлар кўришишганда уларни ўртасида никоҳ бўлмаса бундай учрашувлар ҳам гуноҳ саналадику. Шунинг сабабидан аввал никоҳ ўқитиб олса бўладими? Бир танишимиз "Тўйдан 6 ой олдингача ўқитиш мумкин. Шарти шунақа, шундай фатво бор!" деди. Шундай фатво хақиқатдан ҳам борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Докторларга бирга ёнма-ён бориш шарт эмас. Қиз ўз маҳрамлари ёки бирор аёл қариндоши билан бирга борса бўлади. Қолаверса улар хилватда ёлғиз ҳам қолишмайди. Фатвони борлигини биз билмаймиз. Тўйдан олдин никоҳлатиб олганда кўп ноқулайликлар бўлгани учун тавсиямиз урфдагидек йўл тутинглар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:25 | Савол-жавоблар | 196 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar