Бидъатни аниқлагунча ишонмай туриш ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда турли бидъатлар, ирим-сиримлар ва шу каби бошқа амаллар кўпайиб кетди. Исломда асли йўқ амални, динда шундай деб бажараётганларни кўп кўрамиз. Намоз, рўза, закот каби катта фарз амалларини жуда яхши биламиз. Лекин ундан ташқари ҳам турли асли йўқ амаллар ҳам, гўёки динимизнинг бир бўлагидек туюлади. Бу, илмсизлик, китоб ўқимасликнинг касри албатта. Шундай қилиш керак, бундай қилиш керак дейдиганларга аниқ диндан эканлигини билгунимизга қадар у амалларни инкор қилсак гуноҳ бўлмайдими? Менда шу ҳоллар кўп бўлади. Аниқ ишончли манбадан билмагунимча (деярли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ китобларидан бошқа деярли барчасига ишончни тўлиқ хосил қилмайин. Ёки ҳазрат рухсат берган ёки Ҳилол нашриётидан чиққан бўлсагина фойдаланишим мумкин) қабул қилмайман. Тўғридан-тўғри бу диндан деб тасдиқламаганим динда бор ҳам бўлади ёки аксинча ҳам. Шу амалларни ўзим ишончли манбадан олмагунимча айтган одамларни гапига қўшилмаслигим мумкинми? Қайси йўлни тутсам яхши? Одамлар мени нотўғри ҳам тушунишади. Ёки ҳар хил тўғри йўлдаги домлаларни маърузаларигаям кўпам ишончим кучли эмас. Шундаймикан, тўғримикин, деган фикр келади. Кўп бора имом домлаларда ҳам ҳар хилликни кўрдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилар экансиз. Аниқ билганларингизга амал қилаверинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:35 | Савол-жавоблар | 150 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилар экансиз. Аниқ билганларингизга амал қилаверинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:35 | Савол-жавоблар | 150 | Ақийда