Саволга жавоб беролмай қолдим
Ассалому алайкум! Мен бир инсон билан келишмай қолдим, бундан пушаймонман, у менга Аллоҳ қаерда деган саволни берди. Мен бир исломий видеони кўрдим. Унда айтилишича, инсонларнинг баъзилари тепада баъзилари аршда дейишар экан. Яна айтилишича Қуръонда қаердалиги ёзилмаган экан. Шу ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бор эди. У зотдан бошқа ҳеч нарса яратилмаган эди. Арш ҳам, осмонлар ҳам, ер ҳам ҳеч бири яратилмаган эди. Ҳатто тепа ҳам паст ҳам, ўнг ҳам чап ҳам олд ҳам орқа ҳам йўқ эди. Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи бор эди, ҳозир ҳам ўшандек. Юқорида санаб ўтилганларнинг ҳеч бирига Аллоҳ таоло муҳтож эмас. Жавобга шундай дейиш керак. Бу ҳақида келган оят ва ҳадислар турлича бўлиб, уламолар “Бу оят ҳадислар муташобиҳ бўлиб, ҳақлигига иймон келтирамиз ва нимани ирода қилганини Ўзига ҳавола қиламиз” деганлар. Аллоҳни қаерда деб савол бериш нотўғри, чунки Аллоҳ Ўзининг махлуқотларига ўхшаган эмаски бир жойда туришга муҳтож бўлса. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:45 | Савол-жавоблар | 137 | Ислам