Ёшликда олинган қарз

Ассалому алайкум! Ёшликда қарз олинган бўлиб (12-13 ёшгача) бу қарз узилмаган бўлса ва ҳозир эсдан чиққан бўлса (ҳозир 21 ёшдаман) нима бўлади? Қарз кимдан олингани ва қанча миқдорда олингани ҳам эсдан чиққан бўлса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган болалар бу каби ишларни қилишса ёки кимларнидир нарсаларини ўғирлаган бўлса гуноҳ ёзилмаслиги ҳадисларда келган. Аммо балоғатга етгач эгасига тўлаб бериши шарт. Миқдорини ғолиби гумон қилиниб таҳминан кўпроқ ҳисоблаб қайтарилади. Бандаларнинг ҳақлари албатта қайтарилиши шарт. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:47 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar