Ишлаб чиқарувчиси аниқ бўлмаган қурилмалар
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунларда айрим қулоқчинлар чиқяптики уларнинг аниқ ишлаб чиқарувчиси мавжуд эмас. Масалан, Аппле компанияси Аирподс Про қулочинларини чиқарди, нархи 220$. Бозорда эса худди шу аирподс ни нусхаси чиқиб кетган, кенг кўламда сотиляпти, нархи 300 минг сўм. Мана шу 300 минг сўмлик қулоқчинлар Аппле номидан чиқарилмоқда. Нусхаси ташқи кўриниши билан ҳақиқийсидан умуман фарқ қилмайди, уларни аниқ ишлаб чиқарувчиси маълум эмас. 1-саволим шундай, шу қурилмаларни сотиш жоизми? Улар катта кўламда ишлаб чиқарилади, катта кўламда дунё бўйлаб сотилади. 2-саволим, шундай қурилмаларни билиб билмай сотиб олинса сотиб олган одам қандай йўл тутиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу қурилмалар агар ҳақиқий нусханинг сохтаси бўлса, эгасининг ҳаққига зарар етказиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 02:19 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар