Адашиб бошқа намозга ният қилиш

Ассалому алайкум! Пешин намози учун турганимда адашиб "Бомдод намозининг 2 ракат суннатини ўқишни..." деб ният қилдим ва қиёмга турдим. Шу холатда намозни тўхтатаманми? Қай холатда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фарзларда адашсангиз бузиб бошқа ният қилишингиз шарт. Масалан пешиннинг фарзи ўрнига бамдоднинг фарзи деб юборсангиз, салом бериб намоздан чиқиб, пешинни фарзи деб ният билан бошқаттан бошлайсиз. Суннатларда эса нима деб ният қилсангиз ҳам ўша вақтдаги суннатлар ракъатича қилиб ўқиб қўяверасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:51 | Савол-жавоблар | 184 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar