Қон таъми келса
Ассалому алайкум! Таҳорат олганимдан кейин тупурсам пуштироқ тупурги келади. Баъзан қон аралаш келади. Таҳоратим бузиладими ва нафл рўзаларим очилиб кетадими? Хўжайиним таҳорат бузилади ва рўзалар очилиб кетади деди. Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин деб намозимни ўқийвераман ва рўзамни очмайман. Масалан, бирарда икки марта таҳорат олсам бўлади. Кўпроқ бомдодда бўлади. Шайх Ҳазратларидан оғиздан нўхотдек нарса ўтмаса рўза очилмаслигини эшитганман. Шу ҳолат рамазон ойида бўлса рўзаларим очилиб кетадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу билан рўза очилмайди. Таҳоратга келсак оқ нарсага туфлаб кўринг. Агар тупугингиз сариқ бўлса таҳорат синмайди. Қизилга мойил бўлса таҳорат синади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:39 | Савол-жавоблар | 161 | Рўза