Винир

Ассалому алайкум! Устозлар, мен янги келинман неча кундан бери тишларимни винир (бунда тишларни четини озгина арралаб хар бир тиш устига каронкага ўхшаш нарса қопланади. 10-15 йил туради) қилдириш ниятида юрибман. Тишларим ораси очиқ, майда, ранги хам сариқ. Лекин хаммаси соғлом. Саволим тишларимга винир қилдирсам тахорат ўтадими? Муолажани қилдиришдан олдин тахорат олиб борсам кейинчалик протезни устидан тахорат қилсам тахоратим ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Улама киприк ва улама тирноқ каби заруратсиз ва тагига сув ўтказмайдиган бўлса, жоиз эмас. Таҳорат олиб борсангиз ҳам. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:51 | Савол-жавоблар | 174 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar