Фолбиннинг гапларини эшитиб қўйибман
Ассалому алайкум! Хеч қачон фол ва шунга ўхшаш нарсаларга ишонмаганман ва ишонмайман, астағфируллоҳ. Куни кеча бозорда бир аёл менга гапира бошлади, тузук кийингани, ёнида набираси бўлгани боис, чалғиб қолибман. Ёнимга келмаганмисиз, мен фол очаман, сизда ундоқ, бундоқ дея бошлади. Ичимда тавба, Аллоҳ Ўзи кечирсин, деб турсамда, тинглабман, пул сўради, қарғамасин деб берибман. Кейин жуда пушаймон бўлдим, тинглаб турганимга хам, ўша пулни етимга берганим афзалроқ эди, деб роса ўзимни койидим. Аллоҳга шукур, ибодатларимни ўз вақтида адо этишга харакат қиламан, тавба қилдим, хамма нарса Аллоҳдан эканини бир зум хам унутмадим, лекин кўнглим ғаш, ўзимни кирдек сезяпман. Гунохимни ювиш учун нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Албата ношаръий иш қилганингиздан кейин кирланадида. Қайтиб бу ишга яқинлашманг. Кўп истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:54 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром