Намозни вақтида ўқимаслик

Ассалому алайкум! Онам намоз ўқишни бошладилар, лекин ишлари туфайли аср ва пешин намозини ўз вақтида ўқий ололмаяптилар. Қолган намозни ўз вақтида ўқисалар бўлади. Саволим шуки хар сафар аср ва пешин намозини қазо қилсалар уни хукми қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ўқиганига савоб, ҳар бир қазо қилганини қайта ўқиб олиши шарт, тарк қилганига гуноҳ олади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:56 | Савол-жавоблар | 139 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar