Ўйинчоқ бор уйда ибодат қилиш

Ассалому алайкум! Уйда ёки бирон бир хонада ўйинчоқ (айиқ, кўғирчоқ, ....)бўса ўша уйда фаришта бўмасакан, шайтонла бўларкан. Ўша уйда ёки хонада ўқиган намози қабул бўмасакан. Шу гап тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсанинг расми ёки ҳайкали бор уйга фаришта кирмаслиги тўғри. Аммо ўша хонада ўқилган намозлар қабул бўлмайди деган гап йўқ. Макруҳлик билан адо бўлади. Лекин қуғирчоққа ўхшаган болаларнинг ўйинчоқлари жонли нарсаларнинг сурат чизиш ва ҳайкал ясаш ҳаромлиги ҳақидаги ҳукмдан истисно қилинган. Шунга биноан бу ўйинчоқлар бор уйда намоз ўқиса бўлади. Албатта бу ўйинчоқлар намозхоннинг рўпарасида бўлмаслиги керак. Бу борада бугунги кундаги қўғирчоқ ва ўйинчоқлар ҳақида баъзи уламоларнинг хилофлари борлигини инобатга олган ҳолда хилофдан чиқиш учун имкон бўлса, умуман ўйинчоқларни бирор қути ёки жавонларнинг ичида бўлгани афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 07:52 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar