Ўғлимга Абдулхорис исмини қўймоқчиман

Ассалому алайкум! Хорис ибни Нўъмон ким бўлган? Мақсад шуки Аллоҳим ўғил берди исмини Абдулхорис қўйсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Хорис эмас Ҳарис(ث) бўлган исмлари. Аллоҳ таолонинг Хорис деган сифати йўқ. Шунинг учун Абдулхорис деб исм қўйилмайди. Хорис дегани деҳқон ёки соқов жим турувчи маъноларини билдириб, Абдулхорис деҳқоннинг ёки соқовнинг қули деган бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:00 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar