Телеграммда талоқ қилиш

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Жияними турмушга берганимизга 2 йил бўлди. Куёв тўйдан кейин Россияга ишлагани кетган. Куёв хотини ва қизини моддий таъминламайди. Уйига хам жўнатмйди, қайнонаси қудалардан уялганидан хар замонда ўғлидан яширинча жўнатади. Арзимаган нарсаладан уруш чиқарар экан. Телеграмм орқали 2 мартта талоқсан деган. 1-саволим. Эр-хотини ва боласини моддий таъминламасликка, онасиникига жўнатмасликка хаққи борми? 2). Телеграммда талоқсан деса талоқ тушадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Телеграммда талоқсан деса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:01 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar